|
Kategoriyada maqollar soni: 12 Ko`rsatildi: 11-12 |
Sahifalar: « 1 2 |
Tartibga solish:
Sana bo`yicha ·
Nomi bo`yicha ·
Reytingi bo`yicha ·
Kategoriya bo`yicha ·
Ko`rishlar bo`yicha
|
Шохрух Хон 1965 йил 2 ноябрда Янги Дехлида таваллуд топди. Уларнинг оиласи Ражиндер Нагар кучасида яшарди. Шохрухнинг эслаши буйича уй рагами F-442 булган.Уни уйлари ягинидаги болалар богчасига беришган. Бу богча оддийгина «Болакайлар» деб аталарди. Болалар богчасидан сунг уни Янги Дехлидаги Авлиё Колумб мактабига беришди. Шохрух узининг мактабга борган биринчи кунини шундай эслайди: «Мен билан сухбат утказган муаллима миссис Бала мендан отам ким булиб ишлашини суради. Бу вактда отам транспорт бизнеси билан шугулланарди. Мен уни доим автомашина ёнида курардим. Шунинг учун уни хайдовчи деб уйлардим. Муаллимага хам шундай дедим. Шундан сунг муаллима менинг юзимдан упиб гуйди». Бу Шохрух учун биринчи буса эди. Ха, айтгандек, уни мактабга кабул килишди.
|
|
Прити Зинта хам томошабинлар, хам кинотанкидчиларга ёккан актрисалар сирасига киради. Болливудда бундайлар жуда кам учрайди. Уни Карина Капур, Рани Мукержи каби актрисалар каторида суперюлдуз деб тан олишади. Прити хар кандай кинопартнёр билан, агар у Шохрух ё Амир Хон ёки ака-ука Деоллар булса хам койилмаком жуфтликни юзага келтира олади. Прити Зинта 1974 йил 31 январда таваллуд топган. Унинг хакикий исми Прити Жинта. Актриса Андхар – Прадеш штатининг Сеэ кишлогида тугилган. Бу кишлок Рохру водийсида жойлашган. Притининг отаси истеъфодаги полковник булган. У Прити Шимладаги Исо ва Марям пансионида укиб юрганида автохалокат туфайли вафот этган. «Отам вафот этганида 13 ёшда эдим, - эслайди Прити.- Хунграб йиглаганман деёлмайман. Аммо унинг улими менинг хаётимни узгартириб юборди. Мен бир кундаёк улгайиб колдим ва онам хамда укаларимга гамхурлик килишим кераклигини тушундим. Орадан бир неча йил утгачгина, энди отам ёнимда йуклигини хис килдим. Шундагина кузимга ёш келди».
|
|
|
| Do`stlarim |
 |
|